ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТНОМАЛАР.

Электрон маълумотнома Интернетнинг ажойиб имкониятларидан биридир. Бу кутубхонанинг электрон шаклидир. Кутубхона деганда одатда кўз олдимизга китоблар турган узундан - узок китоб жавонли катта хоналар келади. Электрон маълумотномада жавонлар вазифасини жилдлар, китоблар вазифасини Интернет сахифалар бажаради. Бу кутубхона маoлумотлари электрон кўринишда бўлади ва компpютерда жойлашади. Бу кутубхонадан фойдаланиш жуда кулай . Сиз дунёнинг ихтиёрий нуктасидан электрон маълумотнома маoлумотларидан фойдалана олишингиз мумкин. Яна бир кулай томони зарур маoлумот нусхасини кўчириб олишингиз мумкин. Электрон маълумотномадан фойдаланишингиз учун компpютер, модем ва Интернет тармоьи бўлиши етарли.

Фараз килайлик электрон маълумотномадан фойдаланмокчисиз. Бирор маoлумот билан танишмокчисиз. Компpютер ва Интернет ёрдамида маoлумотни бир неча дакикада топиш мумкин. Маoлумот дунёнинг ихтиёрий нуктасидан бир пастда экранда тасвирланади. Бунинг учун Сиз компpютернинг тугмачасини босишингиз ва электрон маълумотномага киришингиз етарлидир. Бир неча дакикада маoлумот кўз олдингизда намоён бўлади. Бу мўoжизани эслатади. Бу мўoжиза виртуаллик деб аталади. Унга факат компpютер ва махсус тармок оркали эришиш мумкин. Бирнеча йил аввал бир маколани топишга бир неча ой вакт сарфлаш зарур эди. Бугун бунинг учун бошка шахарга бориш ва вакт сарфлаш зарурати йуколди. Электрон маълумотномалар ёрдамга келди. Электрон маълумотномаларни турлича номлашади:

• Электрон маълумотнома

• Виртуал кутубхона

• е - кутубхона

• e - library

• digital library

Виртуал кутубхона ўзи нима? Охирги пайтда виртуал дунё, виртуал олам, виртуал дўст каби сўзлар пайдо бўлди. Виртуал сўзининг маoноси бу тасаввур килишдир. Виртуал кутубхона бу одатдаги кутубхонанинг абстракт кўринишидир. Бу кутубхона китоблари, журналлари ва рўзномалари китоб жавонларда эмас, балки компpютер хотирасига жойланган бўлади. Бу компpютерда ёки компpютер махсус курилмаларида ракамли форматда сакланадиган маoлумотларнинг тўпламидир. Бу: босма, аудио, видео ва мулpтимедиа маoлумотлардир. Маoлумотлар хажмига караб Серверлар битта ёки тармок билан боьланган бир неча компpютерлардан иборат бўлади. Электрон маълумотномада кутубхоначи бўлмайди, шунинг учун зарур китоб ёки маoлумотни компpютер жавонларидан Сиз ўзингиз кидирасиз.

Электрон маълумотнома одатдаги кутубхонадан бир канча кулайликларга эга:

• Жойнинг тежамланиши, яoни китобларни саклаш учун махсус жойнинг зарурати йўклиги.

• Нодир асар ва маoлумотларни саклаш ва улардан фойдалана олиш имкониятининг мавжудлиги

• Фойдаланишнинг кулайлиги ва енгиллиги.

• Кидирув тизимларининг мавжудлиги.

• Маoлумотлар хажмининг чекланмаганлиги.

• Маoлумотнинг аудио, видео ва компpютер графикаси ёрдамида сифатли ва яхширок акс эттириш мумкинлиги.

• Вактнинг тежалиши ва чекланмаганлиги, яoни ундан 24 соат мобайнида фойдаланишингиз мумкин.

• Кўшимча хизматларнинг мавжудлиги.

Демак, электрон маълумотнома бу турли маoлумотлар жамланган Интернет сахифасидир. Бу сахифани кутубхоналардаги махсус марказ мутахассислари маoлумотларни мунтазам равишда компpютерга киритади ва йиьади. Яoни маoлумотлар доимо янгиланиб турилади ва кутубхона хажми кенгайиб боради.

© k-zokir

Создать бесплатный сайт с uCoz