Очик ва масофавий таълим тушунчалари.

Масофавий таълимнинг асосий технологияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

ИНТЕРАКТИВ технологиялар:

  • Интернет масофавий таълим портали.
  • Видео ва аудио конференциялар.
  • Электрон почта орқали таълим.
  • Интернет орқали мустакил таълим олиш.
  • Узоқдан бошқариш системалар.
  • Онлайн симулятор ва ўқув дастурлар.
  • Тест топшириш системалари.

ИНТЕРАКТИВ бўлмаган технологиялар:

  • Видео, аудио ва босмага чиқарилган материаллар.
  • Телевизион ва радио кўрсатувлар.
  • Дискларда жойлашган дастурлар.

Видео ва аудио конференциялар - бу Интернет ва бошқа телекомуникацион алоқа каналлари ёрдамида иккита, узоқлашган аудиторияларни телекоммуникацион холатда бир бири билан боғлаб таълим олиш йўли. Видео ва аудио конференциялар учун катта хажмда махсус техника, юқори тезликга эга бўлган аълоқа канали ва ўқитишни ташкил қилиш учун хизмат кўрсатувчи мутахассисларни жалб этиш керак бўлади.

Интернет орқали мустакил таълим олиш - бу Интернетда жойлашган кўпгина сайтларда жойлашган катта хажмдаги маълумотлар устидан мустақил равишда ишлаш ва янги билимлар олиш йўли.

Электрон почта орқали таълим эса энг оммавий Интернет хизматларидан фойдаланиб, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида хатлар орқали мулоқот ўрнатиб таълим олиш йўли. У ёрдамида хар хил тест, вазифа, савол-жавоб ва кўрсатмаларни (матн, графика, мультимедия, дастурлар ва бошка куринишида) жўнатиб қабул қилишимиз мумкин.

Узоқдан бошкариш системалар - мураккаб дастур, система ва ускуналарни реал холатда бошқариш ва уларда ишлаш имкониятларини яратувчи махсус системалар ёрдамида билим олиш йўли. Узоқдан бошкариш системаларнинг асосий вазифаси ўқувчига фақатгина амалий билимларни бериш.

Интернетнинг масофавий таълим портали бу махсус Интернет сайтлар (онлайн ресурслар). Уш бу сайтларнинг асосий вазифаси - таълим жараёнини ташкил қилиш, ёки бошқа сўзлар билан ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида электрон он-лайн мулоқотни ўрнатиш, ўқитувчиларга ўқув материалларни жойлаштириш ва ўқувчиларга шу маълумотлар билан ишлашга хамда бошқа масофавий таълим сервислардан фойдаланишга имконият яратиш.

Масофавий таълимни жараёнида қуйидагилар қатнашиши шарт, булар - масофавий курс автори, методист, ўқитувчи (тьютор, координатор), рухшунос, администратор, документовод, телекоммуникация ва дастурий таъминот группаси хамда ўқувчилар.

  • Автор - масофавий курсни яратувчи, уни янгилатувчи ва тахрирловчи шахс.
  • Методист - масофавий курс авторига консультациялар берувчи ва курсни тахрирловчи шахс.
  • Ўқитувчи - ўқувчилар билан ўқиш жараёнида мулоқотда бўлувчи ва уларга ёрдам берувчи хамда уларнинг билимларини текширувчи шахс.
  • Рухшунос - ўқиш жараёнининг психологик мониторингни ташкил қилувчи шахс.
  • Администратор - ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқишдан четлаш масалаларини ечувчи ва малакали ўқитувчиларни жалб қилувчи шахс.
  • Документовед - хужжатлар билан ишловчи шахс.
  • Телекоммуникация ва дастурий таъминот группаси -дастурлар ва телекоммуникация ресурслар ишини таъминловчи шахслар.
  • Ўқувчилар - ўқув жараёнида қатнашувчи шахс.

Ўқув жараёнинин ташкил килишда эса албатта қуйидаги қадамларни бажаришимиз зарур бўлади:

  • Курс мақсадларини аниклаш. Қайси билимларни (мавзулар, фан ва ... ) ва кимлар учун ўқитиш керак.
  • Ўқиш методларини танлаш. Ўқув жараёни давомида билимлар ва кўникмалар даражасини диагностика хамда текшириш манбаларини ва усулларини аниқлаш керак.
  • Ўқув материалга методик талабларини ишлаб чиқариш. Янги билимларни бериш усулларини ва хажмларни аниқлаш керак.
  • Дарслар жадвалини ишлаб чикариш. Бутун курсни бир нечта модулларга бўлиш, хар битта модул тугаллашидан кейин ўқувчи томонидан қандай билимларга эга бўлишини аниқлаш керак.
  • Ўқув жараёнини мониторингни ташкил қилиш.
  • Текширув жараёнларни режалаштириш,
  • Ўқувчиларнинг мустақил ишларини режалаштириш,
  • Ўқув жараёни натижаларини прогнозлаштириш,

Натижаларни аниқлаш ва тахлил қилиш.

© k-zokir

Создать бесплатный сайт с uCoz