Электрон дарсликлар

Умумтаълим мактаблари 9 синфи учун Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари фанидан яратилган электрон дарслик структураси қуйидагича:

- стрелканинг иккала тарафидаги модуллар бир-бирини ишга туширади;

- стрелканинг бошидаги модул охиридаги модулни ишга тушириши мумкин, тескариси мумкин эмас;

- стрелканинг бошидаги модул охиридаги модулни ишга туширади ва 2-чи модул иши якунлагач бошқарув яна 1-чи модулга ўтади.

Юқорида келтирилган модулларнинг вазифалари билан танишиб ўтамиз.

1-модуль. Маълумотнома

Бу модуль электрон дарлик ишга туширилганда ишга тушади ва фойдаланувчига муаллифлар ва электрон дарсликни ишлатиш ҳақида маълумот беради. Исталган пайт маълумотнома ролиги ишини тўхтатиб 2-модул(Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш)га ўтиш мумкин.

2-модуль. Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш

Бу модул фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ёки рўйхатдан танлаш вазифасини бажаради. Агар фойдаланувчи аввал рўйхатдан ўтган ва керакли мавзуларда белги қолдирган бўлса, белги қўйилган мавзуга (5-модул, Мавзуларни баён қилиш модулида автоматик тарзда керакли мавзу очилади) тезда ўтиши ва қолган жойидан ўқишни давом эттириши мумкин. Бунинг учун керакли белги номи танланиб “” тугмасини босиш кифоя. Белгилар ҳар бир фойдаланувчи учун алоҳида ўрнатилади ва фойдаланувчи номи танланганда ўзи ўрнатган белгилар рўйхати ҳосил бўлади. “” тугмасини босиш орқали навбатдаги бошқарув модули(3-модул)га ўтиш ёки “” тугмаси ёрдами электрон дарслик ишини якунлаш мумкин.

3-модуль. Бошқарув модули

Бошқарув модули ёрдамида электрон дарсликнинг бошқа модулларини ишга тушириш ва улар ишини назорат қилиш, яъни “Мундарижа”, “Тест назорати”, “Маълумотнома” ва “Созлашмодулларига ўтишни ёки “Chiqish” тугмаси ёрдамида “Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш” модулига қайтишни таъминлаш мумкин.

4-модуль. Мундарижа

Мундарижа модули ёрдамида электрон дарсликда баён қилинган мавзулар боблар ва мавзулар бўйича тартибланган холда сақланади. Мундарижада танланган ихтиёрий мавзуга ўтиш учун “Darsga” тугмаси босилади ва танланган мавзу матни очилади (5-модуль. Мавзуни баён қилиш модулига ўтилади). Бундан ташқари “Мундарижа” модули ҳар бир фойдаланувчининг ўқиган мавзуларини назорат қилиб боради ва ўтилган мавзуларни алоҳида белгилар билан ажратиб кўрсатади. Формада келтирилган “Chiqish” тугмаси ёрдамида 3-Бошқарув модулига қайтиш мумкин.

5-модуль. Мавзуларни баён қилиш модули

Мавзуларни баён қилиш модули электрон дарсликнинг асосий ишчи модули бўлиб дарсликда ёритиладиган материаллар матни ва аудио кўринишдаги шакли, мавзуга оид анимацияларни ҳамда қисм дастурларни намойиш қилувчи ва ишга туширувчи, мавзуларга белгилар ўрнатиш имкониятига эга бўлган ягона модулдир.

© k-zokir

Создать бесплатный сайт с uCoz