Таълим тизимида фойдаланиладиган замонавий ахборот технологиялар
Охирги йигирма йилликда таълим тизими ишида юзага келган вазиятда, замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини такомиллаштириш ва замонавийлаштириш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Лекин, ўқув жараёнининг амалиётига арзонлиги учун ҳаммабоб, локал тармоққа уланган ва шунинг учун дунё миқёсдаги (глобал) Internet тармоғига кириш имкони бўлган шахсий компьютерларнинг жорий қилиниши, бу ишларни янада жадаллаштирди. Ўрта маълумотни кўпинча “компьютер”лаштиришга ва “интернет”лаштиришга асосланган, замонавийлаштириш дастурини муваффақиятли амалга ошириш учун, на фақат ўқув масканлари замонавий техника воситалари билан таъминланмоғи, балки таълим тизимининг ташкилотчилари ва педагоглари ҳам бу соҳада етарли билимга эга бўлишлари керак. Аслини олганда бунда ҳеч қандай янгилик йўқдек, фақат эришилган билим доирасини кенгайтириш керак: педогогика олий ўқув юртларида ушбу мутаҳассисликка иҳтисослашган ўқитувчиларни тайёрлаш ишлари йўлга қўйилган, компьютерлар билан таъминланган мактабларда ахборотлаштириш дарси ўтказилмоқда, таълим масканларининг на фақат раҳбарлари, балки маъмурияти ҳам, ўз столлари устида шаҳсий компьютерлар туриши ва ундан фойдаланишни табиий ва жуда зарур ҳол деб ҳисоблашади. Лекин, буларнинг ҳаммаси ҳам жуда оддий эмас, бу нарсаларни диққат билан кўриб чиқсак, унда қарама қаршиликни кўрамиз, яъни ҳаммабоб таълим бериш ва унинг сифати ўртасидаги зиддиятни. Ҳар бир педагог, у ҳоҳ мактаб ёки олий ўқув юрти ўқитувчиси бўлсин, уларнинг асосий мақсади, таълим бериш сифатини юксалтиришдир, бу ишда уларга ахборот ва коммуникация технологиялардан фойдаланиш жуда яхши ёрдам беради. Шунингдек раҳбар учун сифатдан ташқари, амалдаги техник жиҳозлар ва бошқа ўқув ресурсларидан имкони борича кўпчилик фойдалана олишини ташкил этиш зарур. Шунинг учун кўпинча ҳаммабоб ва сифатли таълим беришда улардан бирига кўпроқ эътибор берилади. Юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун, педагогика ходимларини тайёрлаш босқичида, бу масалага алоҳида эътибор берилиши керак. Биз қуйида олий таълим тизимида юзага келган вазиятни кўриб чиқамиз.