Компьютер ва хисоблаш системаларининг турлари.
Компьютер технологиялари дастурлаштирилган ўқитиш ғояларини ривожлантиради, ўқитишнинг замонавий компьютерлар ва телекоммуникацияларнинг имкониятлари билан боғлиқ бўлган мутлақ янги, ҳали тадқиқ қилинмаган ўқитишнинг технологик вариантларини очади.
Ўқитишнинг компьютер технологиялари – бу ўрганувчига ахборотни тайёрлаш ва узатиш жараёни бўлиб, у компьютер воситасида амалга оширилади.
Компьютерли технология қуйидаги уч хил вариантда амалга оширилиши мумкин: 1-вариант. «Кириб борувчи технология сифатида» (компьютерли ўқитишни бирорта мавзу бўйича, дидактик масалаларнинг алоҳида бўлимлари учун қўллаш).
2-вариант. Қўлланилаётган технологиялар ичида энг асосийси, аниқлаб берувчиси сифатида.
3-вариант. Монотехнология сифатида (ўқитиш, ташҳиснинг ҳамма турлари, мониторингни ўз ичига олган ўқув жараёнини бошқариш бутунлай компьютерни қўллашга асосланган бўлса).
Компьютерли технология қуйидаги таснифий параметрларга эга
Қўллаш даражасига кўра: умумпедагогик.
Ўзлаштириш даражасига кўра: ассоциатив-рефлекторли.
Мазмун тавсифига кўра: кириб борувчи, ҳар қандай мазмун учун яроқли.
Билиш фаолиятини бошқариш турига кўра: компьютерли.
Ташкилий шаклларга кўра: якка + кичик гуруҳлар тизими.
Ўқувчига ёндашув бўйича: ҳамкорлик.
Замонавийлаштириш йўналиши бўйича: ташкил қилиш ва бошқариш самарадорлиги.
Ўрганувчилар тоифаси бўйича: ҳамма тоифадагилар.
Компьютерли технологияда урғу қуйидаги мақсадларга қўйилади:
¨ ахборот билан ишлаш уқувларини шакллантириш, коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш;
¨ «ахборот жамияти»нинг шахсини тайёрлаш;
¨ ўқувчи қанча ўқув материалини ўзлаштирса, шунча бериш;
¨ тадқиқот, оптимал қарорлар қабул қилиш уқувларини шакллантириш.
Компьютерли технологиянинг концептуал асослари қуйидагилардан иборат
¨ Ўқитиш – бу ўқувчининг компьютер билан мулоқоти.
¨ Мослашувчанлик тамойили: компьютернинг ўқувчи якка хусусиятларига мослашуви.
¨ Ўқитишнинг мулоқотли характердалиги.
¨ Бошқарувчанлик: ўқитувчи исталган вақтда ўқув жараёнига тузатиш киритиши мумкин.
¨ Ўқувчининг компьютер билан алоқаси барча кўринишларда амалга оширилиши мумкин: субъект – объект, субъект – субъект, объект – субъект.
¨ Якка ва гуруҳли ишнинг оптимал мослиги.
¨ Ўқитишнинг чегараланмаганлиги: мазмун, унинг интерпретацияси ва иловалар исталганча катта бўлиши мумкин.