Таълим системасида фойдаланадиган ахборот тизимлари
Ўқитишнинг ахборот технологиялари дейилганда махсус техник ахборот воситалари (ЭҲМ, аудио, кино, видео) дан фойдаланиладиган барча технологиялар тушунилади. Компьютерлар таълимда кенг қўлланила бошлаган даврда «ўқитишнинг янги ахборот технологиялари» деган атама пайдо бўлди.
Умуман айтганда, ҳар қандай педагогик технология - бу ахборот технологиядир, чунки ўқитишнинг технологик асосини ахборот ва унинг ҳаракати ташкил қилади. Шунинг учун компьютердан фойдаланадиган ўқитиш технологиясини компьютерли технология деб аташ тўғрироқ бўлади.
Компьютер технологиялари дастурлаштирилган ўқитиш ғояларини ривожлантиради, ўқитишнинг замонавий компьютерлар ва телекоммуникацияларнинг имкониятлари билан боғлиқ бўлган мутлақ янги, ҳали тадқиқ қилинмаган ўқитишнинг технологик вариантларини очади.
Ўқитишнинг компьютер технологиялари – бу ўрганувчига ахборотни тайёрлаш ва узатиш жараёни бўлиб, у компьютер воситасида амалга оширилади.
Компьютерли технология қуйидаги уч хил вариантда амалга оширилиши мумкин: 1-вариант. «Кириб борувчи технология сифатида» (компьютерли ўқитишни бирорта мавзу бўйича, дидактик масалаларнинг алоҳида бўлимлари учун қўллаш).
2-вариант. Қўлланилаётган технологиялар ичида энг асосийси, аниқлаб берувчиси сифатида.
3-вариант. Монотехнология сифатида (ўқитиш, ташҳиснинг ҳамма турлари, мониторингни ўз ичига олган ўқув жараёнини бошқариш бутунлай компьютерни қўллашга асосланган бўлса).