Виртуал лабораториялар дастурий таъминоти туркумлари.

Виртуал лаборатория дарелик босма ўқув материалини барча томонларини сақлаш ва замонавий технологияларни қўллашга имкон беради. Динамик тасвирга статик тасвирни кўз олдига келтириш. Анимация бу ҳаракат самарасини жорий этиш жараёнидир.

Анимация тезликда узатишни таьминлайди.

  • матн ахборотини қисмлаб беради;
  • тасвир қисмларини сўзсиз ҳаракатиинг жараёни;
  • расм ҳаракати (сўзсиз);
  • тарихий жанглар сўзсиз ҳаракатини;
  • физик ва кимёвий жараёнлар;
  • технологик жараёнлар техник конструкциялаш;
  • табиий ҳодисалар жараёни;
  • сиёсий ҳодисалар жараёни;
  • социал ҳодисалар жараёни;

Анимация - объектлар ҳаракати ва ҳолларда сўзсиз ҳаракатларни чексиз ва амалий шароитлар яратади.

Анимация усуллари

Тасвирий кўргазмалиликни жорий этиш учун турли усуллар ишлатилади. Услубий томонидан олсак, тасвир эскизини жиҳозлаш ва яратишга оид усулларда тўхталамиз. Анимация самарасини қўллашда бир неча усуллар бор:

  1. 1. Устма-устлик усули. Статик тасвирни танлаб, муаллиф уни бир таркибий қисмга бўлади ва уларни бир - бирига устма-уст келиш таркибини белгилайди. Динамик тасвир самараси жорий этилади. Бу объект харакатланмайди, лекин яшайди. Бундай тасвир йиғик ва образли тарзда қандайдир қаторни ёки ҳодиса кетма-кетлигини таърифлаш учун ишлатилади. Назарий материални қисмлаб жорий этиш усули секинлик билан жадвал тузишда ишлатилади. Умумлаштириш ва ўқув материални тизимлашда ёрдам беради.
  2. 2. «Кама» усули. Матн билан тўлдирилган жадвал олдини ёпиқ, кейин секинлик билан очилади. Жадвал узра қора қоғоз ҳаракати тасаввури пайдо бўлади, жадвални қисмларини секин-оста очиб беради.

3 . «Кенгликдаги ҳаракат» усули.

Устма-устлик усулидан фарқи шундаки, қадамлар кетма-кетлигини таърифлайди, тасвир учун танланган объект экран кенлигида ҳаракатланади. Кўз олди қаторини асосини расмлар ташкил этади, расм репродукция ўқув расмлари ва видеоқисмлар. Анимация ва ранглилик яхши таъсир беради. Ўқувчи диққатини жамловчи рангли экран кузатиш диапазонини чегаралайди. Кадрлар ўзаро боғлиқ, кетма-кетликда берилади, мустақил ва автоном. Айрим кадрлар имзоси йўқ, уларни улаш ва қўшиш имконияти бор, ҳар хил тарзда берилади, бир тасвир орқали турли услуб қўлланади. Қисмларни танлаш имконияти назарий ўқув материални танлаш имконияти назарий ўқув материални тушунтиришда қулай. Масалан, 3 расмли кадр берилди, бир абзац мазмунини тасвирловчи. Бу абзацни ўқишда кетма-кет 3 расмли кадр чиқарилади. Ўқув мате­риални ўрганиш жараёнида тасвир сифатида анимация кадрлардан муаммоли саволлар узатиб, солиштириш жад-валлари тузилади. Тасвирлар шархлар билан кузатилади.

Виртуал лаборатория ўқув қўлланмани қайта ишлаш методик кўрсатгичи.

Биринчи қадамда элетрон ўқув қўлланмани қайта ишлаш учун нашриёт ёки виртуал лаборатория нашриёт танлаш керак.

- Тўла стандартланган дастурга мос келади;.

- Гипертекстларни яратиши қулай;

- Масала ва мисоллари кўп;

- Қулай форматли.

Иккинчи қадам: нашриёт билан келишувни тастиқлаш.(унга нархи ва сифати ҳам киради)

Учинчи қадам: кириш ҳақида. Яъни материаллар неча бўлимдан нима ҳақида эканлиги ҳақида.

Тўртинчи қадам: мавзуларни бшлимларга мослаб қўйилади. Модуляция ва гипертекст ўртасидаги алоқани аниқлаш.

Бешинчи қадам: гипертекст виртуал лаборатория форма кўринишда келади.

Олтинчи қадам: талабаларга ва ўқитувчиларга керакли бўлган, виртуал лаборатория ўқув қўлланмаси яратилади. Энди виртуал лаборатория ўқув қўлланмаси мультимедия ёрдамида кейинги мукаммалликга тайёр бўлади.

Еттинчи қадам: текст мультимедия маълумотлари билан алмашади.

Саккизинчи қадам: овозли текст яратиш.

Тўққизинчи қадам: тестларни диктафонда ёзиб олиш учун копьютерда қайта ишланади.

Ўнинчи қадам: визуализацияли текст яратилади.

Виртуал лаборатория ўқув қўлланмани ишлатишга тайёрлаш.

Шу қадамларнинг ишлашига қуйидаги мундарижалар киради:

- Тестлаш;

- Кўрсатмани эксплуатация бўйича ёзиш.

- Методик таъминлашни қайта ишлаш.

- Маълумотни регистрацияга тайёрлаш.

- Виртуал лаборатория ўкув қўлланмасини химоялаш ва тарқатиш.

Виртуал лаборатория ўқув қўлланмани услубий таъминлаш.

Агар виртуал лаборатория ўқув қўлланмани яратишда методик маълумотларни қайта ишлаш кузатилмаса, ЭЎҚ қўлланма сифатидай ишлатилмайди. Замонавий ўқув маълумотларни янгилаштириш учун ҳаммага бир хил доступ бўлиши керак. Лекин домлалар янги технология билан ишлашга ҳали унча тайёр эмас. Чунки бу янги технология яратилиши билан ўқув дастурларни, маърузаларни, амалиш ишларни ўзгартирилиши керак.

Услубий таъминлашнинг аҳамияти.

Агар бу методикани қўлласак ҳамма уйларда, хоналарда, аудиторияларда, ётоқхонада бўлиши керак. Лекин бизда ҳозирча бундай шароит йўқ. Компьютер орқали таълим олиш учун нафақат ҳаммада компьютер бўлиши компьютер яхши ишлашига ҳам шарт. Шу қўлланмани ишлатиш давомида фақат копьютердан ишламаслик керак, уй вазифаларни (масалан: математика фанидан мисол, масалаларни ечишни қўлда ечиш керак,) чунки тайёр дастурлар компьютерда бор. Компьютер талабани ялқовликка олиб келади. Лекин компьютер билан ишлаш ҳам осон ҳам вақт кам олади.

© k-zokir

Создать бесплатный сайт с uCoz